"Муаллими соний Усмон хатида" рисоласи Қуръони каримни ўқишни ўрганиш учун мўлжалланган. Бу китобнинг бошқа Қуръонни ўқишни ўргатувчи китоблардан асосий фарқи, тажвид қоидаларини Мадина мусҳафларидаги белгилар орқали ўргатишидадир. Бу рисола юртимизда кўп йиллардан бери Қуръони каримни ўқитишда қўлланма бўлиб келадиган Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг "Муаллими соний" китоби асосида тайёрланган.
Ушбу "Муаллими соний Усмон хатида" рисоласида қилинган ишлар
- Рисола Мадина мусҳафларига мувофиқ насх хатида ёзилди;
- Ўрганувчи киши бошидан кўникиб бориши учун мисолларда келган алифларга ҳамзалари ва васл белгилари қўйилди. Шу билан бирга барча сўзлар Мадина мусҳафларига мувофиқ қилиб ёзилди.
- Янги ҳамза васлийя мавзуси берилди.
- Алиф ва ҳамза мавзусида ўзгаришлар қилинди.
- Мадина мусҳафларининг баъзи ўринларида келдиган "настаълиқ" хатидаги "ё" кўриниши берилди.
- Рисолада араб ёзувида ёзилган ўзбекча маълумотлар кирил хатига ўгирилди. Мадина мусҳафларига мувофиқ келмайдиг