Замонавий инглиз шеърияти ривожи ва унда анъана ҳамда новаторлик уйғунлиги нуқтаи назаридан атоқли ирландиялик инглиз шоири Уильям Батлер Йейтс ижоди алоҳида эътиборга лойиқ. Шоир ижод қилган давр адабий оқимлар курашининг аксарият қисми унинг ижодида ўз аксини топганлиги, ушбу зиддиятли ва шиддатли ўзгаришлар даврида ижодкорнинг бош мақсади шеърий анъана ва новаторлик ўртасидаги мутаносибликни сақлаш эканлигининг гувоҳи бўламиз. Тадқиқотимизда Йейтс шеърларининг ғоявий-бадиий ҳусусиятларини (мавзу, ғоя, образлар тизими, услуб ва тил масалалари) аниқлаш орқали ХIХ аср охири ХХ аср боши инглиз шеъриятида қўп асрлик бадиий анъаналарнинг новаторона янгиланиш тамойиллари билан уйғунлашув жараёни очиб берилган. Ушбу тадқиқот адабиётшунослар, филолог талабалар, магистрантлар, тилшунослар ҳамда шеъриятга қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
ThriftBooks sells millions of used books at the lowest everyday prices. We personally assess every book's quality and offer rare, out-of-print treasures. We deliver the joy of reading in recyclable packaging with free standard shipping on US orders over $20. ThriftBooks.com. Read more. Spend less.